Artel

Китоб билан дўстлашган киши ёмонликлардан йироқ бўлади.

 

Чунки мутолаа инсонни маънавий камолотга эриштириб, жамиятда ўз ўрнини топишига хизмат қилади. Бу инсоният тарихида кўп бора исботини топган ҳақиқат. Зеро, доим илм-маърифатга эътибор қаратган жамият тараққий топган. Айни сабаб туфайли бугун мамлакатимизда китобхонликка эътибор кучайтирилиб, бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилди.

 

2021 йил 15 май куни пойтахтимиздаги академик Ф.Н.Русанов номидаги Тошкент ботаника боғида Artel компанияси томонидан 20 та “Китоб уйчалари”ни ўрнатишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вазирлик, идора, ташкилот вакиллари ҳамда журналист, блогерлар ва китобхонлар иштирок этди.

 

 

Аввало Artel компанияси Бошқарув Раиси Қобил Тошмуҳаммедов “Китоб уйчалари”га рамзий китоб қўйиб берди. Шундан сўнг, тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ҳам ўзлари билан олиб келган китобларни “Китоб уйчалари”да қолдирди.

 

Таъкидлаш керак, ушбу лойиҳа шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлар учун китоб алмашиб ўқиш имконини беради. Яъни ушбу уйчалардан сиз ўзингиз истаган китобни олиб мутолаа қилишингиз ва ўзингиздаги китобларни у ерда қолдиришингиз мумкин. Бу лойиҳа орқали Artel компанияси халқимизга, айниқса, ёшларимизга илм ва тафаккур манбаини улашишни ният қилган.

 

– Компаниямизнинг мақсади фақат ишлаб чиқариш, мамлакат саноатини ривожлантиришдан иборат эмас. Балки халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, юксак маънавиятли, малакали кадрларни тайёрлашда муносиб ҳисса қўшиш ҳамдир, - дейди Artel компанияси Бошқарув Раиси Қобил Тошмуҳаммедов. – Келгусида ушбу лойиҳани давом эттириб бошқа истироҳат боғларига ҳам “Китоб уйчалари”ни ўрнатиш ниятидамиз. Бу орқали китобсевар халқимизга мутолаа учун қулайлик яратиб бермоқчимиз.

 

 

Дарҳақиқат, жамиятда кескин ўзгаришлар рўй бераётган вақтда давлат идоралари, ташкилот ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари илм-фанга ҳомийлик қилиши, уларни бевосита қўллаб-қувватлаши керак. Бу жаҳон тажрибасида корпоратив ижтимоий масъулият – ташкилот ва корхоналар даромад олиш билан бирга, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшиш, дейилади. Айтиш керак, Artel компанияси жамият ривожи учун улкан ҳисса қўшиб келаётган йирик корхоналардан бири ҳисобланади.

 

 

Тадбир иштирокчилари томонидан компаниянинг китобхонликни тарғиб этишга қаратилган янги лойиҳаси илиқ кутиб олинди ва уни оммалаштиришдан ҳар бир юртдошимиз манфаатдор экани айтилди.

ПОДЕЛИТЬСЯ:

Вам также будет интересно

К списку новостей

Главные статьи недели

К списку новостей